Зинедин Зидан Саудия Арабистонида ишлашдан бош тортди.
Foot Mercato хабарига кўра, «Ан Наср» «Реал»нинг собиқ бош мураббийига 2 йиллик иш учун 150 млн евро таклиф қилган. Бироқ француз бу таклифни рад этди. У Европанинг топ-5 лигасида ишламоқчи.
Зидан 2021 йилда «Реал»ни тарк этганидан бери ишсиз.
«Ан Наср» Саудия Арабистони чемпионатида 28-турдан кейин 63 очко билан 2-ўринда бормоқда. Риёдликлар бош мураббийи вазифасини бажарувчи Динко Еличич ҳисобланади. Жамоада Зидан билан Мадрид клубида ишлаган ҳужумчи Криштиану Роналду ўйнайди.