Суперлига. «Насаф» 90+5-дақиқадаги пенальти эвазига Навоийда мағлубиятдан қутулиб қолди
Шанба, 01 Апрел
1490

Суперлига 4-турининг навбатдаги учрашуви Навоийда бўлиб ўтди.

«Қизилқум» ўз майдонида «Насаф»ни қабул қилиб, Ислом Кенжабоевнинг голи эвазига ғалаба қозонишга яқин эди. Аммо бош ҳакам Аскер Нажафалиев 90+5-дақиқада навоийликлар дарвозаси томони пенальти белгилади. Тўпга яқинлашган Зафармурод Абдураҳматов «Насаф»ни мавсумдаги иккинчи мағлубиятидан қутқариб қолди – 1:1. Шу тариқа, Асрор Алиқулов ва Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўртасидаги баҳсда муроса кўчаси танланди.

«Насаф» 7 очко билан 6-ўринда бўлса, «Қизилқум» 4 очко билан «Пахтакор»дан ўзиб, 8-ўринга кўтарилди. 

Суперлига. 4-тур
«Қизилқум» – «Насаф» 1:1

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Сардор Нишонбоев, Санжар Шоюсупов, Ерлан Нуржанов
VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов
AVAR: Рустам Тоғаев
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Владимир Назаров
Голлар: Ислом Кенжабоев, 54 – Зафармурод Абдураҳматов 90+5 пенальти.
«Қизилқум»: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Авазхон Маматхўжаев, 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Самандар Шукуриллаев, 10.Ислом Кенжабоев, 11.Жасур Холтўраев (9.Ҳумоюн Абдуалимов, 82), 23.Шерали Жўраев (25.Азизбек Усмонов, 68), 24.Ифеаньи Ифеаньи, 75.Олег Толмасов, 77.Ойбек Нурматов, 87.Алишер Саноев (30.Ислом Тошпўлатов, 69)
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 9.Жавоҳир Сидиқов (15.Жўрабек Маннонов, 81), 17.Суҳроб Нуруллоев (19.Матеус Лима, 58), 23.Сардор Саъдуллаев (8.Зафармурод Абдирахматов, 74), 34.Шерзод Насруллаев (2.Алибек Давронов, 80), 77.Ойбек Бозоров, 92.Умарбек Эшмуродов, 99.Азизбек Амонов (18.Баҳром Абдураҳимов, 74)

Ўхшаш янгиликлар