Виктор Осимҳен жароҳати сабаб «Милан»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
«Наполи» ҳужумчиси Нигерия миллий жамоасида чап сон қисмидан жароҳат олиб қайтганди.
Осимҳен якшанба куни «Милан»га қарши А Серия 28-тур ўйинини ўтказиб юбориши аниқ.
24 ёшли футболчининг 12 ва 18 апрел кунлари «Милан» билан Чемпионлар Лигаси 1/4 финали ўйинларидаги иштироки ҳам сўроқ остида.
Бу мавсумда Осимҳен «Наполи» сафида А Серияда 23та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди. У чемпионат тўпурари ҳисобланади.