Энрике ЖЧ вақтида Twitch эфирларидан топган пулини болалар саратонига қарши курашувчи жамғармага хайрия қилди
Шанба, 01 Апрел
3911
Фото: Getty Images

Луис Энрике 2022 йилги жаҳон чемпионати вақтида стримингдан олган пулларини хайрия ишларига сарфлади.

Мундиал вақтида Испания миллий жамоаси бош мураббийи Twitch тармоғи орқали эфирларда қатнашганди. Ўшанда Энрике барча тушумни хайрия қилишга ваъда берганди.

Испаниялик мутахассис саратон касаллигига чалинган болаларга ёрдамлашувчи Enriqueta Villavecchia жамғармасига 30 минг евро бергани маълум бўлди. Бу 23 феврал куни амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Энрикенинг 9 ёшли қизи айнан саратон касаллигидан вафот этган.

Ўхшаш янгиликлар