«Дурангдан биз ҳам, «Нефтчи» ҳам қониқмади. Дарвозабон қутқармаса, ютиш қийин». Қосимов Фарғонада очко йўқотилгани ҳақида
Жума, 31 Март
3755

Суперлига 4-тури доирасидаги «Нефтчи» - ОКМК (2:2) ўйинидан кейин дастлаб меҳмонлар устози Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

«Фарғонага яхши ниятлар билан келгандик. Рақиб ҳам шу ниятда майдонга тушган. Дуранг икки жамоани ҳам қониқтирмади, деб ўйлайман. Ўйин қизиқарли ўтди. Ҳисобда олдинда бораётганимизда жамоам натижани сақлаб қолишга ўйнагандек, туюлди менга. «Нефтчи» жамоаси ҳам дуранг ҳисобни сақлаб қолишга урингандек тўп сурди. Нима ҳам дердим, дуранг Африкада ҳам бир очко дегани. Вазиятлардан фойдаланиш керак эди. Қолаверса, дарвозабон қутқармаса, жамоанинг ютиши қийин. Энди қолган ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

Бир очко қўлга киритилдими ёки 2 очко йўқотилдими? Икки очко йўқотдик, чунки ғалаба ниятида келгандик. 

Ўтган йилги «Нефтчи» билан бу йилги «Нефтчи»ни фарқини сездимми? Укам, кеча нима овқат еган эдингиз деб сўрагин, эслолмайман. Шуниси эсимда, ўтган мавсум ҳам 3 ҳимоячи тактикаси билан ўйнаб, ғалаба қозониб кетганди. Бугун дуранг бўлди», - дея Миржалол Қўшоқовичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар