«Ҳаётдаги ажойиб ҳикоялар чиройли якунланиши керак». «Барселона» вице-президенти Мессининг қайтиши бўйича у билан алоқада эканини тасдиқлади
Жума, 31 Март
8083

«Барселона» вице-президенти Рафа Юсте Каталония клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Мессини ортга қайтариш масаласида футболчи билан боғланганини тасдиқлади.

«Мессидан қайтишни сўрайманми? Унинг қайтишини хоҳлайманми? Ўртамизда алоқалар борми? Мана шундай саволларга қисқача ҳа, дея жавоб бераман.

Лео ва унинг оиласи улар билан қанчалик яқинлигимни билишади. Мессининг «Барса» билан шартномасини узайтириш бўйича музокараларда қатнашгандим, афсуски барчаси ўшанда клуб учун ижобий якунланмаган. Биз «Барса» ҳақида гаплашсак, албатта Месси ҳақида ҳам гапирамиз. Унинг қайтишидан жуда ҳам хурсанд бўлардим. Ҳаётдаги ажойиб ҳикоялар чиройли якунланиши керак. Биз у билан алоқада бўлиб турибмиз», - дея «Барса» вице-президенти Юстенинг сўзларини келтирган Marca нашри.

Маълумот учун, 35 ёшли аргентиналик форварднинг Париж клуби билан амалдаги келишуви ёзда якунига етади ва у эркин агентга айланади. У Франция клуби билан келишувни узайтирганича йўқ. Месси 2 йил аввал Каталония клубини эркин агент сифатида тарк этиб, «ПСЖ»га ўтганди.

Аввалроқ, Леонинг отаси Хорхе Месси «Барса» раҳбарияти билан учрашгани, футболчининг ўзи Хави мураббийлигидаги жамоага қайтиш учун маоши камайишига рози эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар