Рэшфорд «МЮ»дан ҳафтасига 500 минг фунт маош талаб қилаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Пайшанба, 30 Март
9502
Фото: Getty Images

Маркус Рэшфорд «Манчестер Юнайтед»дан ҳафтасига 500 минг фунт талаб қилаётганини рад этди.

Ҳужумчининг талаблари ҳақида Daily Star журналисти Жереми Кросс ёзган ва кейинчалик твитини ўчириб ташлаган.

«Бу биринчиси эмас — мутлақо сафсата!

Клуб ва мен бир-биримизга ҳурмат билан муносабатда бўламиз ва шундай бўлиб қолади. Бор эътиборимни Премьер-лигадаги мавсумни энг яхши тарзда якунлаш ва совринларни қўлга киритишга қаратганман», — деб ёзади Рэшфорд «твиттер»даги саҳифасида.

«Мен ва клубнинг мақсади — чемпионатни иложи борича юқори даражада якунлаш ва бир-икки кубокни қўлга киритишга ҳаракат қилиш», — дея қўшимча қилди ҳужумчи «инстаграм»даги саҳифасида.

Ўхшаш янгиликлар