«МЮ» ёзда Кейн трансферини амалга ошира олмаса, Ҳойлунд учун курашади
Пайшанба, 30 Март
5983
Фото: Getty images

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш учун икки форвард вариантини кўриб чиқади.

MEN хабарига кўра, клуб раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида Ҳарри Кейн трансферини амалга ошириш учун курашади. Аммо «Тоттенҳэм» ўз етакчисини қўйиб юбориш фикридан қайтмаса, клуб унинг ўрнига «Аталанта» ҳужумчиси Расмус Ҳойлунд трансферини амалга ошириш режасига ўтади.

2022 йилнинг август ойида Бергамо клубига ўтган Ҳойлунд жорий мавсум А Серияда 23 ўйинда 7та гол ва ассистга муаллифлик қилган. 

Аввалроқ, «МЮ» «Наполи» ҳужумчиси Виктор Осимҳен ва «Айнтрахт» форварди Рандал Коло-Муанига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Дания миллий жамоасининг 20 ёшли форварди Ҳойлунд 5та гол билан Евро-2024 саралаш босқичи 2-туридан кейин тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар