Англия Премьер-лигасида фаолият юритаётган энг тезкор ўйинчилардан иборат рамзий жамоа эълон қилинди.
Squawka статистик портали томонидан тузилган рамзий жамоага жорий мавсум ўз позициясида энг юқори тезликни қайд этган энг тезкор ўйинчилар киритилган.
«Челси» яримҳимоячиси Миҳайло Мудрик АПЛдаги дебютида жорий мавсумдаги энг катта тезликни қайд этганди – 36,63 км/с. У рамзий жамоада чап қанот вингери ўрнидан жой олди.
Рамзий жамоа билан танишинг:
Дарвозабон: Гэвин Базуну («Саутҳемптон», жорий мавсумдаги энг юқори тезлиги 32,62 км/с);
Ўнг қанот ҳимоячиси: Диогу Далот («Манчестер Юнайтед», 35,76 км/с);
Марказий ҳимоячилар: Кристоффер Айер («Брентфорд», 35,53 км/с), Тайрон Мингз («Астон Вилла», 34,98 км/с);
Чап қанот ҳимоячиси: Киран Тирни («Арсенал», 35,99 км/с);
Марказий яримҳимоячилар: Матеуш Нунеш («Вулверҳэмптон», 36,32 км/с), Денис Закариё («Челси», 36,09 км/с);
Ўнг қанот вингери: Энтони Гордон («Ньюкасл», 36,61 км/с);
Чап қанот вингери: Миҳайло Мудрик («Челси», 36,63 км/с);
Ҳужумчилар: Дарвин Нуньес («Ливерпуль», 36,53 км/с), Бреннан Жонсон («Ноттингем Форест», 36,6 км/с).