Тухелнинг «Бавария»га таклиф этмоқчи бўлган дастлабки трансфер нишони маълум бўлди
Сешанба, 28 Март
18043
Фото: Getty images

Томас Тухелнинг ёзги трансфер ойнасида «Бавария»га таклиф этмоқчи бўлаётган дастлабки трансфер нишони маълум бўлди.

The Times хабарига кўра, германиялик мураббий Мюнхен жамоасига «Челси»даги собиқ шогирди Мэйсон Маунтни таклиф этиш устида иш бошлаган. 24 ёшли хавбек Лондон клуби билан амалдаги келишувини узайтирмаётгани сабабли «Бавария» бу вазиятдан фойдаланишни режалаштирмоқда. 

Қайд этилишича, Маунтнинг ўзи ҳам клубни тарк этиш истагада экани сабабли «Челси» раҳбарияти футболчиси билан келишувни узайтира олмаган тақдирда, уни ёзда 50 миллион фунтга сотишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тухель Лондондаги фаолияти давомида Маунтни жамоасининг етакчиларидан бири сифатида эътироф этганди. 

Аввалроқ, Маунтга «МЮ» ва «Арсенал» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар