Сака - «Арсенал»нинг энг кўп ҳақ олувчи ўйинчисига айланади. Клуб унинг маошини 4 баравар оширмоқчи
Сешанба, 28 Март
5640
Фото: Getty images

 
«Арсенал» клуби жамоа ҳужумкор ўйинчиси Букайо Сака билан тез орада янги шартнома имзолайди.

Журналист Даниэль Каттснинг ёзишича, Англия миллий жамоасининг 21 ёшли футболчиси Лондон клуби билан янги келишувга кўра «Арсенал»нинг энг кўп ҳақ олувчи ўйинчисига айланади. Унинг маоши 4 баравар оширилади ва ҳафталик 340 минг еврога етади. Томонлар тез орада келишув ҳақида эълон қилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Букайо Сака «канонирлар» тарбияланувчиси бўлиб, жорий мавсум жами 38 ўйинда 13та гол ва 10та ассистга муаллифлик қилган. Амалдаги келишув 2024 йилга қадар имзоланган.

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар