«Тоттенҳэм» Юлиан Нагельсманни бош мураббийликга энг муносиб номзод деб ҳисобламоқда.
The Telegraph хабарига кўра, «Бавария»дан ишдан бўшатилган мутахассис лондонликлар шорт-листида биринчи ўринда турибди.
Шунингдек, даъвогарлар қаторида Роберто Де Дзерби («Брайтон»), Энже Постекўғли («Селтик») ва Луис Энрике («Барселона»нинг собиқ устози) ҳам бор.
«Шпорлар» Нагельсманн билан музокара олиб бормоқчи, аммо клуб раиси Дэниэл Леви бошқа номзодлар билан ҳам алоқада бўлади.