Лионель Месси отаси орқали «Барселона»га ўтиш бўйича музокара ўтказмоқчи.
CCМА хабарига кўра, Хорхе Месси ўғлининг илтимосига кўра клуб президенти Жоан Лапорта билан яна гаплашиши мумкин.
35 ёшли футболчининг ўзи эса «Барселона» бош мураббийи Хави билан боғланиб, эҳтимолий трансферни муҳокама қилмоқда.
Таъкидланишича, Каталония жамоаси футболчилари ҳам, ходимлари ҳам аргентиналикнинг трансферини қўллаб-қувватламоқда.
Месси 2004-2021 йиллар давомида «Барса»да ўйнаган ва сўнг эркин агент сифатида Париж клубига ўтганди.
Ҳужумчи бу мавсумда «ПСЖ» сафида Лига 1да 23та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урди. Унинг шартномаси шу ёзда якунига етади.