Люксембург – Роналду фаолияти давомида энг кўп гол киритган рақиб миллий жамоа. Швеция бешликда
Душанба, 27 Март
5965

Криштиану Роналду Евро-2024 саралаш ўйини доирасидаги Люксембургга қарши баҳсда (6:0) дублга эришди.

Шу тариқа, португалиялик 38 ёшли форвард Люксембург миллий жамоаси дарвозасига фаолиятидаги 11-голини киритди ва бу жамоа Роналду энг кўп гол йўллаган рақибга айланди.

Роналду учун «севимли» бўлган жамоалар орасида Люксембургдан (11та гол) кейинги ўринларда Литва (7), Швеция (7), Андорра (6) ва Венгрия (6) жой олган.

Маълумот учун, Криштианунинг Португалия миллий жамоаси сафида киритган голлари сони 122тага етди. У бу борада миллий жамоа ва жаҳонда мутлақ рекордчи саналади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар