Тухель «Бавария»да «Челси»дагидан камроқ маош олади
Якшанба, 26 Март
6963

Томас Тухелнинг «Бавария» клубидаги маоши маълум бўлди.

Bild хабарига кўра, германиялик мутахассис Мюнхен клубида йиллик 12 миллион евро маош олади. 

Қайд этиш жоиз, бу Тухелнинг «Челси»даги маошидан камроқ саналади. Томас Лондон клубида йиллик 15 миллион евро маош олган.

Эслатиб ўтамиз, Тухель 24 март куни Юлиан Нагельсманн ўрнига «Бавария» бош мураббийи сифатида иш бошлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар