Туркиянинг «Галатасарой» клуби яримҳимоячиси Николо Дзаньоло «Рома»ни тарк этиши ҳақида гапирди.
«Рим клубида менга берилган ваъдаларнинг бажарилмагани ҳақида соатлаб гапиришим мумкин. Жамоани тарк этмоқчи бўлганимда, мураббий мени захирага ўтқазиб қўйди. Мухлислар эса мени сотқинга чиқариб қўйишди. «Борнмут» таклифини қабул қилмаганим учун мен жуда катта муаммолар ичида қолдим. Барчаси шундай тугаганидан афсусдаман. Рим менга кўп нарса берганди.
Римдаги деярли барча жамоадошларимдан кўнглим қолди, улардан хафа эмасман десам ёлғон бўлади. Уларни номма-ном эсламайман, аммо биз ака-укамиз деб юрган аксарият жамоадошларим, жамоани тарк этмасимдан олдин мен билан ҳаттоки саломлашишни ҳам исташмади», - дейди Дзаньоло La Gazzetta dello Sport билан суҳбатда.
Маълумот учун, Дзаньола қишда Рим клубини тарк этиб, Истанбул жамоаси билан 2027 йилга қадар шартнома имзолаганди.