«Барселона» клуби ёзги трансфер ойнасида ўз сафига бразилиялик ва марокашлик ўйинчиларни қўшиб олмоқчи.
Mundo Deportivo хабарига кўра, «блауграна» «Фиорентина» хавбеки Софьян Амрабатга қизиқишда давом этмоқда. Клуб бу ўйинчини ЖЧ-2022дан кейин ўз сафига қўшиб олишни истаганди, аммо Италия клуби ўз ўйинчисини қўйиб юбормаганди.
Каталония клубининг иккинчи трансфер мақсади – «Атлетико Паранаэнсе» ҳужумчиси Витор Роке саналади. Клуб скаутлари куни кеча Марокаш – Бразилия (2:1) ўйинида Амрабат ва Рокени кузатиш учун стадионда бўлган.
Маълумот учун, Роке 65-дақиқада Родриго ўрнига майдонга тушган бўлса, Амрабат тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.