Обидхон Нўъмонов Тбилисида «катта дубулға» турнири кумуш медалига эга чиқди
Шанба, 25 Март
2298

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича «катта дубулға» туркумига кирувчи турнирнинг иккинчи кунида Ўзбекистон миллий жамоаси вакили кумуш медалини қўлга киритди.  

Мукофот жамғармаси 154 минг еврони ташкил этувчи мусобақанинг иккинчи куни ўрта вазн тоифасида беллашувлар бўлиб ўтди. 

-73 кг вазн тоифасида финалгача етиб борган Обидхон шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. Ҳамюртимиз финал беллашувида мўғулистонлик Эрденбаяр Батзаяга имкониятни бой берди. Бу Нўъмонов учун «катта дубулға» турнирларидаги учинчи медал бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 24 март кунги беллашувларда Диёра Келдиёрова -52 кг вазн тоифасида олтин медалга эга чиққан эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар