Магуайр Евро-2024 ҳақида: «Англия турнирда ғолиб бўла олмаса, бу муваффақиятсизлик бўлади. Мен учта йирик мусобақани ютишга яқин эдим»
Шанба, 25 Март
3499
Фото: Getty images

Ҳарри Магуайр Евро-2024да Англия миллий жамоасининг бош совринга эга чиқишини кутмоқда.

«Биз Евро-2024да ғалаба қозона олмасак, бу Англия учун муваффақиятсизлик бўлади. Саралаш босқичида қийин гуруҳда бўлсак-да, 1-ўринни эгаллашимиз шарт. Италияни мағлуб этиб, қўлга киритилган 3 очко бу борада бизга катта ёрдам беради. 

Ҳозиргача катта турнирларда уч марта ғолибликка яқин эдим. Ишонаманки, таркибимизда чемпион бўлиш учун яхши ўйинчилар етарлича. Қатарда ҳам яхшироқ натижага муносиб эдик, аммо биз кутган якун бўлмади. ЖЧ-2022да бизда энг кўп “қуруқ” ўйинлар бўлди, турнирнинг энг сермаҳсул жамоасига айлангандик. Энди катта турнирларда яхшироқ натижа қайд этишимиз зарур», - дейди Англия миллий жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси.

Маълумот учун, Англия гуруҳдаги 2-тур учрашувини ўз майдонида Украинага қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар