Ҳарри Кейн Англия миллий жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Евро-2024 саралашида Италия (2:1) дарвозасини пенальтидан ишғол этди.
Энди Кейн ҳисобида миллий жамоада 54та гол бор. У 53та тўп киритган Уэйн Рунидан ўзиб кетди.