Француз болалари учун энг машҳур ҳисобланган шахслар рейтинги тузилди.
36 ёшли ҳужумчи Ipsos халқаро тадқиқот компанияси томонидан ўтказилган сўровномада етакчилик қилди. Респондентлар 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган француз болакайлари эди.
Топ-5дан қуйидагилар ўрин олди:
1. Оливье Жиру – «Милан» ва Франция миллий жамоаси ҳужумчиси
2. Уго Льорис – «Тоттенҳэм» дарвозабони
3. Килиан Мбаппе – «ПСЖ» ва Франция миллий жамоаси ҳужумчиси
4. Soprano (Саид Мрумбаба) – рэпер;
5. Антуан Гризманн – «Атлетико» ва Франция миллий жамоаси
2003 йилдан бери рейтингда юқори ўринларни эгаллаган Зинедин Зидан 12-поғонани эгаллади.