Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Европа чемпионати саралаш ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди.
«МЮ» матбуот хизмати хабарига кўра, ҳужумчи Англия кубоги чоракфинали доирасидаги «Фулҳэм»га қарши баҳсда (3:1) жароҳат олган. Шу сабабли у Англия миллий жамоасининг бу сафарги йиғинида қатнаша олмайди. Маркуснинг жароҳати жиддий эмас, у ФИФА кунлари давомида тикланишга улгуради.
Маълумот учун, Англия 23 март куни Евро-2024 саралаш ўйини доирасида Италияга қарши, 26 мартда эса Украина билан ўйнайди.