«Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Бундеслига 25-туридан ўрин олган «Байер» (1:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Хаби Алонсо ва «Байер»ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Биз 80 дақиқа давомида ёмон ўйнадик, охирида яхши 10 дақиқа ўтказдик.
Тўп билан ва тўпсиз ўйинимиз сўнгги ҳафталардагидек бўлмади. Кўпинча узун узатмалардан фойдаландик.
Биринчи бўлимда ҳисобда олдинга чиқиб олишга лойиқ эмасдик. «Байер»нинг иккала пенальтиси ҳам тўғри белгиланди.
Бугун кучли рақибларга қарши ўйинларда бўлишимиз керак даражада яхши эмасдик. Умуман олганда, айтганимдек, биз майдондаги энг яхши жамоа эмасдик ва ютқазишга лойиқ эдик.
Энди «Боруссия»ни мағлуб этишимиз керак. Агар шундай қилмасак ёки ундан ҳам ёмони — мағлуб бўлсак, чемпионликни қўлга киритишимиз қийин бўлади», — дея Нагельсманнинг сўзларини келтиради Bayern Germany.
Мюнхен клуби 52 очко билан 2-ўринга тушди ва келаси турда, 1 апрел куни пешқадам «Боруссия Д»ни қабул қилади.