Лига 1. «Марсель» «Реймс»нинг 19 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйди
Душанба, 20 Март
2682
Getty images

Франция чемпионатининг 28-турида «Марсель» меҳмонда «Реймс» билан баҳс юритиб, рақибнинг 19 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берди. 

30 ёшли мураббий Уилл Стилл бошқараётган «Реймс» лигада ўтган йилнинг 19 сентябридан бери ютқазмаётганди. 

«Марсель» очколарини 59тага етказиб, 2-ўринга қайтди ва пешқадам «ПСЖ» (66) билан фарқни қисқартирди. «Реймс» 43 очко билан 9-поғонада қолди. 

Лига 1. 28-тур

Реймс — Марсель 1:2

19 март, «Огюст Делон»

Голлар: Балогун (13) — Санчес (16, 29).

Реймс – Диуф, Фоке (Бюси, 87), Абдулҳамид, Кейта (Агбаду, 75), де Смет, Матусива (Каюсте, 75), Мунеци, Флип (ван Берген, 75), Лопи (Маолида, 87), Ито, Балогун.

Марсель – Лопес, Клосс (Каборе, 64), Мбемба, Жиго, Ронжье, Нуну Тавареш, Верету, Гендузи, Малиновский (Унаи, 64), Ундер (Байи, 90), Санчес.

Огоҳлантиришлар: Гендузи (14), де Смет (14), Малиновский (19), Ронжье (69), Агбаду (90+1).

Ўхшаш янгиликлар