Бундеслига. «Бавария» Алонсонинг «Байер»ига ютқазди ва 1-ўринга қайта олмади
Душанба, 20 Март
3651
Getty images

Германия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Бавария» Леверкузенда ҳисобни очганига қарамай, пенальтилардан ўтказиб юборилган тўплар сабаб мағлубиятга учради. 

Алонсонинг «Байер»и ғалабадан сўнг 37 очко билан 8-ўринга чиқиб олди. Мюнхен клуби (52) эса 1-ўринга қайта олмади ва «Боруссия Д»дан (53) сўнг 2-ўринни эгаллаб турибди.

Бундеслига. 25-тур. 19 март

Байер — Бавария 2:1 

Голлар: Паласиос (55 пенальти, 73 пенальти) — Киммих (22). 

Байер – Градецки, Фримпонг (Фосу-Менса, 90+5), Тапсоба, Коссуну, Инкапиэ, Демирбай, Андрих, Паласиос, Виртц (Гложек, 84), Диаби (Та, 90+1), Адли (Баккер, 84).

Бавария – Зоммер, Канселу (Коман, 46), Упамекано, Павар (Станишич, 56), де Лигт, Горетцка (Тель, 76), Киммих, Мюллер (Мусиала, 46), Мане (Гнабри, 46), Сане, Дэвис.

Огоҳлантиришлар: Фримпонг (39), Павар (43), Станишич (64), Упамекано (73), Инкапиэ (83).

Ўхшаш янгиликлар