Артета: «Ҳақли ғалаба. Ўйинга берган иштиёқ ва кучимиз менда катта таассурот қолдирди»
Душанба, 20 Март
1874
Фото: Getty Images

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ 28-туридан ўрин олган «Кристал Пэлас»га (4:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйинга бошиданоқ берган иштиёқимиз ва кучимиз менда энг катта таассурот қолдирди. Жуда қатъиятли ва диққатни жамлаган эдик, пайшанба тарихда қолди (Европа Лигасидан чиқиб кетиш назарда тутилмоқда).

«Кристал Пэлас» сўнгги пайтларда яхши натижаларга эриша олмади, аммо уларни мағлуб этиш жуда қийин эди. Устунлик қилдик ва ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Бугун ўйин тўғри йўналишда бўлди», — дея «тўпчилар» устозининг сўзларини  келтиради BBC.

Ўхшаш янгиликлар