Саудия Арабистони чемпионати. Роналдудан гол, «Ан-Наср»дан камбэк
Якшанба, 19 Март
12153
Фото: Ан-Наср

Саудия Арабистони чемпионати 21-тури доирасидаги «Ан-Наср» - «Абха» ўйини якунига етди.

Учрашувда ҳисоб меҳмонлар аъзоси Адам томонидан очилган бўлса, 78-дақиқага келиб Роналдунинг жарима зарбасидан йўллаган суперголидан сўнг ҳисоб тенглашди – 1:1.

86-дақиқага келиб эса Талиска пенальтини аниқ амалга ошириб, Ар-Риёд клубига иродали ғалаба келтирди – 2:1. Шу куни Жалолиддин Машарипов 88-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Шу тариқа, очколари сонини 49тага етказиб, пешқадам «Ал-Иттиҳод»дан бир очко ортда қолган ҳолда 2-ўринда бормоқда. «Абҳа» 23 очко билан 12-ўриндан жой олган.

Саудия Арабистони чемпионати. 21-тур
Ан-Наср  – Абха 2:1
Голлар
: 0:1 – 26 Адам, 1:1 – 78 Роналду, 2:1 – 86, пенальти Талиска.
Ан-Наср – Ал-Акиди, Ал-Ганам (Бушаль, 88), Алваро Гонсалес, Ал-Амри, Конан, Талиска, Луис Густаво, Ас-Сулайхим (Маран, 46; Ал-Авджами, 90), Ал-Хайбари (Ал-Хассан, 65), Роналду, Ғариб (Машарипов, 88).
Абха – Эпасси, Ал-Хамсаль (Амро, 75), Натик, Атуши, Ал-Зори, Ал-Салули (Ал-Омран, 85), Ас-Судани, Содиғи (Матич, 75), Бгуир, Кайседо (Alsadi, 74), Адам (Al-Zahrani, 90).
Четлатиш: Ас-Судани (80).

Ўхшаш янгиликлар