Суперлига 3-тури доирасида «Нефтчи» Зоминда «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушди.
Учрашувда Нурилло Тўхтасиновнинг жарима зарбасидан киритган голи ва айнан унинг узатмасидан кейин Улуғбек Ҳошимов томонидан киритилган гол Фарғона клубига кетма-кет 3-ғалабани келтирди.
Шу тариқа, тожикистонлик мутахассис Виталий Левченко шогирдлари Суперлигада 9 очко билан яққол пешқадамга айланиб олишди. Ёрқин Назаров мураббийлигидаги Жиззах клуби эса 1 очко билан сўнгги ўринларда бормоқда.
Суперлига, 3-тур
«Сўғдиёна» – «Нефтчи» - 0:2
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Иля Илин
ВАР ҳаками: Рустам Лутфуллин
АВАР: Рустам Тоғаев
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Диёр Хотамқулов
Голлар: Нурилло Тўхтасинов 5, Улуғбек Ҳошимов 40.
«Сўғдиёна»: 27.Милан Митрович, 6.Алишер Салимов, 7.Сердер Сердеров (32.Нодиржон Сойибов, 65), 8.Искандар Шойқулов (5.Аюбхон Нўъмонов, 17), 10.Жавоҳир Қаҳрамонов, 11.Жасур Ҳасанов, 15.Тарик Исич, 22.Санжар Шоаҳмедов, 26.Улуғбек Абдуллаев (9.Зенан Займович, 46), 28.Станислав Андреев, 93.Марко Колакович.
«Нефтчи»: 45.Акбар Тўраев, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода, 8.Нурилло Тўхтасинов, 9.Улуғбек Ҳошимов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Тома Табатадзе, 23.Диёржон Туропов, 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 26.Алексей Ларин.