Равшан Ҳайдаров: «Қилган меҳнатларинг мевасини кўриш бошқача»
Шанба, 18 Март
15623

Ўзбекистон ёшлар жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё Кубоги U20 финалида Ироқ (1:0) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мухлисларга чиройли ғалаба тақдим қилганимиздан мамнунман. Йигитларга раҳмат айтаман.

Ҳа, бу — иккинчи совриним (2018 йили U-23 жамоаси билан чемпион бўлган). U-20 жамоамизда чемпионлик йўқ эди. Қилган ишинг мевасини кўриш бошқача. Жуда хурсандман.

U-23 ёки U-20даги чемпионликлардан қай бири қийинроқ бўлди? Иккаласи ҳам осон эмас. Бирини ажратиб кўрсата олмайман. Иккаласининг заминида ҳам йигитларнинг катта меҳнати ётади.

ЖЧгача услубимизни ўзгартирамизми? Таркибдаги йигитлар мослашувчан, йигитлар турли схемада ўйнашга тайёр. Ўйинлардан келиб чиқамиз. Бир камчилигимиз бор — кам гол урамиз. Шу томонлама ишлашимиз керак», — дея Ҳайдаровнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар