Платини Месси, Мбаппе ва Неймар ҳақида: «Улардан бири «ПСЖ», бири «Марсель» ва яна бири «Лион»да бўлса, ўйинлар Месси – Роналду тўқнашувидек ўтарди»
Сешанба, 14 Март
2598
Фото: Getty Images

Франция футболи афсонаси Мишель Платини «ПСЖ» юлдузлари Лионель Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе Франциянинг турли клубларида ўйнаши тарафдори. 

«ПСЖ»нинг юлдузларни чақирганидан ҳайратда қолгандик. Айниқса, Неймар, кейин Мессининг келиши, Мбаппенинг шартномани узайтиргани ажойиб бўлди. Бу Франция футболи учун катта ютуқ.

Уч юлдуз бир жамоада муваффақият қозона оладими? Албатта. Аммо мен уларнинг бир клубда эмас, бири «ПСЖ», бири «Марсель» яна бири эса «Лион»да тўп суришини истардим. Бу худди Роналду – Месси тўқнашувидек ажойиб қарама-қаршиликларга айланарди», - дейди Платини RMC Sport билан суҳбатда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар