Равшан Эрматов ОФК Ҳакамлар қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тасдиқланди
Якшанба, 12 Март
3018
Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистонлик ФИФА собиқ рефериси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Равшан Эрматов яна бир лавозимга тайинланди. 

«Осиё футбол конфедерацияси Қўмитларига ваколат муддати 2023-2027 йилларни ташкил этувчи тайинловлар амалга оширилди. 

Хусусан, ташкилотнинг Ҳакамлар Қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига ОФК Ижроия Қўмитаси вакили, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов номзоди тасдиқланди», - дейилади ЎФА хабарида.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Баҳрайн пойтахти Манамада ўтган ОФК Конгрессида Равшан Эрматов Марказий Осиё минтақасидан Ижроия Қўмитаси вакили сифатида сайланганди. Бунгача Зокир Қурбонов (1998-2000), Бахтиёр Раҳимов (2000-2011) ва Сардор Раҳматуллаев (2015-2019) Ўзбекистондан бу лавозимда фаолият юритганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар