Қиличбозлик. Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпионатида 1-ўринни эгаллади
Шанба, 11 Март
1994
Фото: Tribuna.uz

Тошкентда 2 мартдан 9 мартгача  қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги осиё чемпионати бўлиб ўтди.

«Жар» спорт мажмуасида ўтган беллашувларда спортчилар қиличбозликнинг шпага, рапира, сабля йўналишлари бўйича «Cadet» ва «Junior»да беллашишди. Мусобоқалар яккалик ва жамоавий тартибда бўлиб ўтди.

Дастлаб «Cadet» тоифасида ёш қиличбозлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Унда ўзбекистонлик ўсмирлар умумий ҳисобда 3та олтин ва 1та бронза медалларига эга чиқиб, Жанубий Кореядан сўнг 2-ўринни эгаллашди.

Сўнг «Junior» тоифасига навбат келди. Бу ёш тоифасидаги баҳслар мезбонлар учун янада омадли келиб, 12та медаль қўлга киритишди — 6та олтин, 3та кумуш, 3та бронза. Ўзбекистон бу борада барча рақибларини ортда қолдириб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар