Дзюдо. Ўзбекистон «Катта дубулға» турнирини 2-ўринда якунлади
Душанба, 06 Март
4909

Юнусобод спорт мажмуаси мезбонлик қилган дзюдо бўйича Тошкент «Катта дубулға» турнири якунланди. 

Дунёнинг 49 мамлакатидан ташриф буюрган спортчилар ўртасидаги беллашувларда Ўзбекистон жамоаси умумжамоа ҳисобида Япониядан сўнг 2-ўринни эгаллади. 

Мусобақада мезбонлар 3та олтин, 1та кумуш, 4та бронза — жами 8та медалга сазовор бўлишди. Муроджон Йўлдошев (-73 кг), Давлат Бобонов (-90 кг) ва Алишер Юсупов (+100 кг) ўз вазн тоифаларида тенгсиз бўлишди. Сардор Нуруллаев (-66 кг) кумуш медаль қўлга киритган бўлса, Достон Рўзиев (-60 кг), Муҳриддин Тиловов (-66 кг), Мусо Собиров (-81 кг) ва Гулноза Матниёзова (-70 кг) бронза медали соҳибига айланишди.

Маълумот учун, бу натижа Ўзбекистон дзюдо жамоаси учун «Катта дубулға» турнирлари доирасида рекорддир.

Ўхшаш янгиликлар