«У бу ҳақда жиддий ўйламоқда». Агуэро Месси қайси жамоага ўтиши мумкинлигини айтди
Якшанба, 26 Феврал
21766
Фото: Getty images

Аргентина миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро Лионель Мессининг келажаги ҳақидаги саволларга жавоб бериб, уни ўз юртига қайтиши мумкинлигини айтди.

«У «Ньюэллс Олд Бойз» клуби сафида тўп суриш имконияти ҳақида жиддий ўйламоқда», - дейди Агуэро жонли эфирдаги чиқишида. 

Серхионинг фикрига жавобан «Ньюэллс» ва Аргентина миллий жамоаси собиқ аъзоси Макси Родригес унга жавоб қайтарди.

«Сен ўша ўзгармас Серхиосан. Сукут сақлай олмайсан. Кўрамиз. Бу мавзуни муҳокама қилиш қийин, чунки миш-мишлар болалаб кетади. Келинг, яхшиси кутайлик, нима бўлишини кўрамиз. Воқеалар ривожидан ўзиб кетиш нотўғри», - дейди собиқ хавбек.

Аввалроқ, Месси «ПСЖ»ни ёзда тарк этмоқчи экани, аммо фаолиятини қайси клубда давом эттириш борасида ҳали бир қарорга келмагани хабар қилинганди. 

Маълумот учун, 35 ёшли ҳужумчининг амалдаги келишуви ёзда якунига етади. У Париж клуби билан ҳали келишувни узайтирмаган. Месси 1994-2000 йиллар давомида «Ньюэллс Олд Бойз» клуби мактабида тарбияланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар