Нарх «Бунёдкор»дан «Динамо»га ўтди
Пайшанба, 23 Феврал
3223
Фото: Динамо

«Динамо» жамоаси Про лига янги мавсуми олдидан ўз сафини янги ўйинчилар билан кучайтирмоқда.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкентда ўтган йиғин давомида «Динамо» жамоаси сафида фаол ҳаракат қилиб, мураббийлар ишончини қозонган ганалик яримҳимоячи Францис Нарх клуб билан бир йиллик шартнома имзоланган.

Ўз вақтида Гана ёшлар жамоаси сафида тўп сурган 28 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи ўтган йиллар давомида Чехия, Болгария, Туркия, Беларус клублари, 2022 йилда эса Суперлигада «Бунёдкор» шарафини ҳимоя қилиб, 24 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар