Ришарлисон, Пайет ва бир оёқли футболчи — ФИФА йил голи учун якуний даъвогарларни эълон қилди
Жума, 10 Феврал
4472
Фото: Getty Images

ФИФА расмий сайти 2022 йилнинг энг яхши гол муаллифи сўровномасида якуний уч номзодни маълум қилди.

Унга кўра, Ференц Пушкаш номидаги совринга польшалик ампутант-футболчи Марцин Олексининг қайчи услубида «Сталь Жешув» дарвозасига йўллаган голи, «Марсель» яримҳимоячиси Димитри Пайетнинг ПАОК дарвозасига йўллаган голи, Бразилия миллий жамоаси форварди Ришарлисоннинг ЖЧ-2022да Сербия дарвозасига йўллаган акробатик голи жой олди. 

Маълумот учун, йилнинг энг чиройли голи 27 февраль куни The Best тақдирлаш маросимида топширилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар