Лионель Мессининг акаси аргентиналик футболчи «Барселона»га қайтмаслигини айтди.
«Менда «Sport» газетаси бор. Унда «Месси «Барселона»га қайтиши керак» деб ёзилган.
Мен айтаман: Хахаха, биз «Барса»га қайтмоқчи эмасмиз ва агар қайтсак ҳам, тозаловни амалга оширамиз. Бошқалар қаторида президент Жоан Лапортани ҳам ҳайдаб юборамиз.
Каталониядаги одамлар уни қўллаб-қувватлашмади. Улар Лапортани кетишга, Мессини эса қолишга мажбурлаш учун норозилик ёки шунга ўхшаш бирор нарса уюштиришлари керак эди. Испанлар — хоинлар», — деди Маттиас Месси Twitch эфирида.
Эслатиб ўтамиз, Лионель 2021 йил ёзида «Барса»ни эркин агент сифатида тарк этиб, «ПСЖ» билан шартнома имзолаганди.