Лионель Мессининг акаси «Барселона»ни аргентиналик ҳужумчи машҳур қилганини айтди.
«Мессидан олдин ҳеч ким «Барселона»ни билмаган. Фақат «Реал» бор эди. Леога бундай муносабатда бўлишгани яхши эмас.
«Барса» музейига ташриф буюрганлар аслида Месси номидаги музейда бўлишган», — деди Маттиас Twitch'даги эфирда.
Эслатиб ўтамиз, Лионель 2021 йил ёзида «Барса»ни эркин агент сифатида тарк этиб, «ПСЖ» билан шартнома имзолаганди.