Маркиньос: «Оғзимизни ёпиб, ишлашимиз керак. Бундай хатоларни такрорлаб бўлмайди»
Пайшанба, 09 Феврал
2604
Фото: Getty Images

«ПСЖ» сардори Маркиньос Франция Кубоги 1/8 финалида «Марсел»дан (1:2) учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Катта босим остида қолишимизни билардик, аммо уларнинг ҳимоясидан тез ўта олмадик. Баъзи хатоларга йўл қўйдик, бу бизга қимматга тушди. Буни такрорлаб бўлмайди ва қайси жиҳатларни яхшилашимиз кераклигини биламиз.

Мағлубият аламли, чунки бу асосий рақибимизга қарши кубок баҳси эди. Парижга ғалаба ва чоракфинал йўлланмаси билан қайтишни хоҳлагандик. Яхшироқ ўйнашимиз, ишлашда давом этишимиз керак.

Бизга нимадир етишмади. Жим бўлиш вақти келди. Кубок ютиш имкониятини йўқотиш ҳар доим алам қилади. Шокдамиз», — дея Маркиньоснинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар