Клублар ўртасидаги ЖЧ. «Реал» «Ал Аҳли»ни йирик ҳисобда енгиб, финалга йўл олди
Пайшанба, 09 Феврал
6384
Getty images

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иккинчи яримфинал баҳси бўлиб ўтди. 

ЕЧЛ ғолиби «Реал» Африка Чемпионлар Лигаси финалчиси «Ал Аҳли»ни Винисиус, Вальверде, Родриго ва Аррибаснинг голлари эвазига йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Модрич пенальтидан фойдалана олмади.

Мадрид клуби соврин учун Осиёнинг энг кучли жамоаси «Ал Ҳилол»га қарши тўқнаш келади. Беллашув 11 феврал куни ўтказилади. Шу куни 3-ўрин учун «Ал Аҳли» «Фламенго» билан ўйнайди.

Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яримфинал
Ал Аҳли (Миср) — Реал (Испания) 1:4

8 феврал, «Мулая Абдулла»
Голлар: Маълул (65, пенальти) — Винисиус (42), Вальверде (46), Родриго (90+2), Аррибас (90+8).
Аниқ амалга оширилмаган пенальти: Модрич (87).
Ал Аҳли – Аш Шенави, Ҳани, Метуали, Абдулмонем, Маълуль, Аш Шаҳат (Муҳаммад, 75), Радван, Ас Сулайя, Кафша (Қаҳраба, 88), Дьенг (Фатҳи, 61), Шариф (Тау, 61).
Реал – Лунин, Начо, Алаба, Рюдигер, Камавинга, Модрич (Одриосола, 90+5), Кроос (Себальос, 77), Тчуамени, Вальверде, Винисиус (Аррибас, 90+8), Родриго (Мариано, 90+5).
Огоҳлантиришлар: Абдулмонем (85), Тчуамени (85).

Ўхшаш янгиликлар