АПЛ. «МЮ» «Лидс» билан баҳсда камбэк қилиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
Пайшанба, 09 Феврал
7099
Manchester United

Англия чемпионатининг 8-туридан ўрин олган қолдирилган баҳсда «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Лидс»ни қабул қилиб, ҳужумларга бой беллашувда мағлубиятдан қутулиб қолди. 

Ньонтонинг тезкор голи ва Вараннинг автоголига Рэшфорд ҳамда Санчо жавоб беришди. 

Шу тариқа манкунианликларнинг «Олд Траффорд»даги 13 ўйинлик ғалабали серияси барҳам топди.

«МЮ» 43 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. «Лидс» 19 очко билан 16-поғонага кўтарилди. 

АПЛ. 8-тур
Манчестер Юнайтед — Лидс 2:2

8 феврал, «Олд Траффорд» 
Голлар: Рэшфорд (62), Санчо (70) — Ньонто (1), Варан (48, автогол).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Далот (Маласиа, 82), Варан, Мартинес, Шоу, Забитцер (Линделёф, 82), Фред, Фернандеш, Вегорст (Санчо, 59), Рэшфорд, Гарначо (Пельистри, 59).
Лидс – Мелье, Эйлинг, Вебер, Кох, Стрейк (Фирпо, 23), Адамс, Ҳаррисон (Ааронсон, 63), Маккенни (Гринвуд, 90), Бэмфорд (Рюттер, 63), Синистерра (Саммервилл, 8), Ньонто (Фернандес, 90).
Огоҳлантиришлар: Маккенни (53), Адамс (56), Фирпо (77), Забитцер (80).

Ўхшаш янгиликлар