Анчелотти «Ал Аҳли» устидан қозонилган ғалаба, Винисиус ва жароҳатланган ўйинчилар ҳақида гапирди
Пайшанба, 09 Феврал
4831
Фото: Getty Images

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти «Ал Аҳли»га (4:1) қарши клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати яримфиналидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Финални интиқлик билан кутмоқдамиз. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади. 

Яхши дам олишимиз керак, вақт оз. Ғалаба қозониш учун тикланиш керак.

Винисиус? У футбол ўйнашни яхши кўради. У ажойиб гол урди ва бу биз кўп ўйинларда кўришга ўрганган Вини эди. У — ажойиб ўйинчи ва буни яна исботлади.

Аррибас? Бу — биз учун жуда муҳим масала. Академияни ҳисобга олиш керак, лекин бизда жуда юқори савияли футболчилар бор ва шунинг учун академия футболчилари учун дақиқа ажратиш осон эмас. Уларнинг мураббийлари ажойиб ишлашяпти. «Реал» — Чемпионлар Лигасини ютган жамоа ва бу жуда кўп нарсани англатади.

Жароҳатланган футболчилар? Улар ҳали тўлиқ тиклангани йўқ. Карим соғлом, аммо Милитао борасида шубҳа бор. Улар жума куни машғулот ўтказишади, кўрамиз. Бугун тана ҳарорати кўтарилган Карвахаль ва мушаклари зўриққан Асенсио ҳам қайтишади», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.

Ўхшаш янгиликлар