Тен Ҳаг уйдаги ғалабали серия ҳақида: «МЮ» меҳмонда ҳам ғалаба қозона олади. Майдонлар ўлчами бир хил, 11 ўйинчи — ўзгариш йўқ»
Чоршанба, 08 Феврал
2921
Фото: Getty Images

Эрик тен Ҳагнинг фикрича, «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида бўлгани каби меҳмонда ҳам ғалаба қозониши мумкин. 

Манкунианликларнинг «Олд Траффорд»даги ғалабали серияси 13 ўйиндан бери давом этмоқда. Жамоа уйда сўнгги бор 16 октябрда «Ньюкасл» билан дуранг ўйнаб (0:0), очко йўқотганди. 

«Бу бизнинг ушбу мавсумдаги мақсадларимиздан бири, «Юнайтед»ни яна юқорига олиб чиқиш жараёнининг бир қисми эди. Ўз уйимизда яхши ўйнаяпмиз, лекин меҳмонда ҳам ажойиб натижаларга эришдик. Бироқ сафардаги ўйинларда бундан ҳам кўпроқ нарсани кўрсата оламиз. Индивидуаллик ва ишонч биз учун кейинги қадамлардир. 

«Олд Траффорд» билан алоқада бўлиш ажойиб, лекин, менимча, меҳмонда ўйнаганимизда ҳам бизни жуда кўп мухлислар кузатишини билишимиз керак. 

Меҳмонда ғалаба қозонишимиз мумкин. Ҳеч нарса ўзгармади — майдонлар бир хил ўлчамда, 11 ўйинчи. 

Ўсишимиз мумкин, ҳали ҳам олдинга боришимиз керак, лекин ҳозирча қониқяпмиз. Бу — яхши чақириқ», — дея «МЮ» бош мураббийининг сўзларини келтиради Manchester Evening News.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар