«Барса» Роналдиньонинг ўғли билан шартнома имзолайди. 17 ёшли форвард тиббий кўрикдан ўтди
Сешанба, 07 Феврал
6531
Фото: Getty Images

«Барселона» жамоа собиқ юлдузи Роналдиньонинг ўғли билан шартнома имзолаш арафасида.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, бразилиялик машҳур собиқ футболчининг ўғли Жоао Мендеш ҳозирда «Барселона» ёшлар жамоаси кўригида қатнашмоқда. Роналдиньо клуб унинг ўғлини ўз сафига қўшиб олишини тасдиқлаган.

«Барселона» ўғлим Жоао билан шартнома имзолашини тасдиқлайман. «Барса» ҳаётимнинг бир қисми бўлган, энди бу ўғлим сабабли яна давом этади», - дейди Роналдиньо RAC1 билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, 42 ёшли собиқ футболчи фаолияти давомида 2003-2008 йиллар давомида Каталония клуби шарафини ҳимоя қилиб, 145 ўйинда 70та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар