Шоҳрух Абдураҳмонов ва Дониёр Абдуманнопов «Бунёдкор»га ўтди
Душанба, 06 Феврал
2170
Фото: Бунёдкор

Янги мавсумга тайёргарликни Туркияда олиб бораётган «Бунёдкор» жамоаси сафига яна икки футболчи келиб қўшилди.

Ўтган мавсумни «Динамо»да ўтказган яримҳимоячи Шоҳрух Абдураҳмонов янги мавсумни «Бунёдкор»да бошлайди. Қозоғистоннинг «Қайсар» жамоаси йиғинида қатнашган футболчи Тошкент клубидан таклиф тушгач, жамоа сафига келиб қўшилган.

Шунингдек, ҳуқуқий жиҳатдан «Энергетик-БГУ» аъзоси бўлган, ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини «Навбаҳор»да ўтказган Дониёр Абдуманнопов ҳам Ҳикмат Ҳошимов таклифига кўра «Бунёдкор» жамоаси сафига келган. Ушбу икки ўйинчи ўтган мавсумда Беларус клуби шарафини ҳимоя қилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар