АПЛ. «Эвертон» «Арсенал»ни мағлуб этиб, 10 ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берди
Шанба, 04 Феврал
5657
Фото: Getty Images

АПЛ 22-тури доирасидаги шанба кунги ўйинлар сенсацион натижа билан бошланди.

Лэмпарднинг истеъфосидан кейин Шон Дайч қўл остида «Эвертон» дастлабки учрашувни пешқадам «Арсенал»га қарши ўтказиб, муҳим ғалабага эришди. Тарковскининг 60-дақиқада киритган ягона голи «Эвертон»га Шон Дайчнинг дебюти ўйинида ғалабани келтирди – 1:0.

Қайд этиш жоиз, «Эвертон» ушбу ғалаба билан 10 ўйинлик ғалабасиз сериясига нуқта қўйиш билан бирга «Арсенал»ни жорий мавсум мағлуб эта олган иккинчи жамоага айланди. Артета шогирдлари бунга қадар фақат «МЮ»га мағлуб бўлмаганди.

Шу тариқа, «Арсенал» 50 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, «Эвертон» 18 очко билан 19-поғонадан 17-ўринга кўтарилди.

АПЛ. 22-тур
Эвертон – Арсенал 1:0

Гол: 1:0 – 60 Тарковски.
Эвертон – Пикфорд, Коулмэн, Тарковски, Коуди, Миколенко, Гуйе, Дукуре, Онана, Макнил, Кэлверт-Льюин (Мопе, 62), Ивоби.
Арсенал – Рэмсдейл, Уайт (Томиясу, 85), Габриэл, Салиба, Зинченко, Джака, Парти (Жоржиньо, 59), Эдегор (Фабиу Виейра, 77), Сака, Нкетиа, Мартинелли (Троссард, 59).
Огоҳлантиришлар: Миколенко (63), Онана (69), Пикфорд (86).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар