«МЮ» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жорий мавсумда иккинчи марта АПЛ томонидан ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
25 ёшли англиялик ҳужумчи январь ойидаги 4 ўйинда жамоаси билан 2 ғалаба ва бир дуранг ва мағлубият қайд этиб, «Манчестер Сити» ва «Арсенал» дарвозасини ишғол этганди.
Рэшфордан ташқари, январь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга Дэн Берн («Ньюкасл» – 3 ўйинда 1 ғалаба, 2 дуранг), Бреннан Жонсон («Ноттингем Форест» – 2 ғалаба, 2 дуранг, 2та гол ва 2та ассист), Риёд Маҳрез («Манчестер Сити» – 3 ғалаба, 1 мағлубият, 3та гол ва 2та ассист), Солли Марч («Брайтон» – 2 ғалаба, 1 дуранг, 3та гол ва 1та ассист), Давид Райя («Брентфорд» – 2 ғалаба, 1 дуранг, 2та ўтказиб юборилган гол ва 11та сейв), Букайо Сака («Арсенал» – 2 ғалаба, 1 дуранг, биттадан гол ва ассист) даъвогарлик қилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалги ойда «Арсенал» яримҳимоячиси Мартин Эдегор ойнинг энг яхши ўйинчисига айланганди. Рэшфорд эса сентябрь ойи якунларига кўра ҳам ой лауреатига айланганди.
Маркус жорий мавсум клуби сафида жами 29 ўйинда 17та голга муаллифлик қилган.