Маттео Дармиан «Интер» билан шартномасини узайтирди.
33 ёшли ҳимоячининг Милан клуби билан янги битими 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Италиялик футболчи «нерадзурри» сафида учинчи мавсумини ўтказмоқда. У бу мавсумда А Серияда 15та ўйинда 1та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди.