Андре Айю фаолиятини Премьер-лигада давом эттиради.
«Ноттингем Форест» 33 ёшли ҳужумчини текинга ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
Айюнинг сўнгги клуби «Ас Садд» эди ва унинг қатарликлар билан шартномаси муддати тугаганди.
Гана миллий жамоаси сардори ва «ўрмончилар» ўртасидаги келишув ушбу мавсум охиригача мўлжалланган. Футболчи 42-рақамни олди.
Айю АПЛда 13-ўринда бораётган «Ноттингем» учун ушбу мавсумдаги 30-трансфер бўлди.
Ҳужумчи бу мавсумда Қатар юлдузлар лигасида 9та ўйинда 3та гол ва 1та ассистни ўз ҳисобига ёзидриб қўйганди