Жон Ҳейтинга «Аякс» бош мураббийига айланди
Пайшанба, 02 Феврал
2403
Фото: Getty images

Нидерландия миллий жамоаси ва «Эвертон» клуби собиқ ҳимоячиси Жон Ҳейтинга «Аякс» бош мураббийи этиб тайинланди.

Амстердам клуби расмий сайти хабарига кўра, Жон Ҳейтинга энг камида мавсум якунига қадар жамоа бош мураббийи сифатида ишлайди.

«Аякс» собиқ футболчиси саналмиш 39 ёшли мутахассис бунгача клубнинг ёшлар жамоасига устозлик қилиб келаётган эди.

Аввалроқ, «Аякс» Нидерландия чемпионати доирасидаги кетма-кет 7 ўйинлик ғалабасиз сериясидан кейин Алфред Схройдерни истеъфога чиқарганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар